РУ
O’Z
UZS
/
/
Ёмғир ва об-ҳавонинг кескин совиши: Ўзбекистонда ҳафта давомидаги об-ҳаво ҳақида ҳикоя қилиб, масс-маркетдан 7 та образ тақдим этамиз
03.11.2024 (янгиланди 08.11.2024)

Ёмғир ва об-ҳавонинг кескин совиши: Ўзбекистонда ҳафта давомидаги об-ҳаво ҳақида ҳикоя қилиб, масс-маркетдан 7 та образ тақдим этамиз

Ёмғир ва об-ҳавонинг кескин совиши: Ўзбекистонда ҳафта давомидаги об-ҳаво ҳақида ҳикоя қилиб, масс-маркетдан 7 та образ тақдим этамиз
Муаллиф

Ўзбекистонда янги ҳафта ҳеч бўлмаганда мактаб ўқувчилари учун ёқимли бошланади: кузги таътил бошланди! Фарзандингизга қандай машғулот ўйлаб топиш ва бутун оила билан қаерга учиб кетиш ҳақида ўйлаётган бир пайтингизда, ташқаридаги об-ҳаво ҳайратлантиришда давом этади. Маша кайфиятини харид қилиш орқали кўтаришга қарор қилди, унинг танлови – Мангонинг янги тўплами (Таshkent Sity Mallда қидиринг). Мазкур образларнинг ҳар бири Тошкентдаги бир ҳафталик об-ҳаво билан уйғунлашади, кийимлар учун ҳаволаларни қуйида қолдирамиз.

Тошкентдаги 4 ноябрдан 10 ноябргача бўлган об-ҳаво

4-ноябрь

Ўзбекистонда мактаб таътилининг илк 4-ноябри ёмғир ва эрталабдан булутли кун билан бошланади. Аммо ҳарорат +20…+23 даражагача бўлиб, етарлича илиқ ҳамда қулай бўлади. Кечқурун ҳаво + 5 даражага совийди. 

Машада:

Чарм клёш шим

Катак кўйлак

Соябон

5 ноябрь

Сешанба куни ҳаво совуқроқ, аммо ҳали чидаса бўлади. Ташқарида +17..+19 даража илиқ, қуёшнинг камайиб қолган тафти ва шунга ўхшаш ёмғир. Ҳеч бўлмаганда Мангонинг урфдаги образлари ёрдамида сабр қиламиз ва тушкунликка тушмаймиз.

Машада:

Катакли астарли мумланган куртка

Тахламлари бўлган мини юбка

Йўл-йўл чизиқли кўйлак

Табиий чармдан баланд қўнжли казакча этик

Сумка

6 ноябрь

Чоршанба куни Тошкентдаги об-ҳаво ҳайрон қолмайдиган кишини ҳам ҳайратга солади. Гап фақат ҳавонинг +14…+15 даражага тушишида эмас, балки ташқаридаги жалада. Ишга бориш қийин ва “Нуҳ кемаси” услубига ўхшаб кетади, кайфият эса тушкун. Лекин сиз буни албатта уддалайсиз!

Машада

Бургунди рангидаги ўймали тўқилган кўйлак

7 ноябрь

Пайшанба куни ёмғир бўлмаса-да, ҳафтанинг энг совуқ куни бўлади. Ўзбекистон гидрометереология маркази кундузи +8…+9, кечаси эса +3…+5 даража  илиқ бўлишини айтмоқда. Иссиқроқ кийинамиз, шарф ёки бош кийимини ҳам унутмаймиз. Оқшомни эса уйда, иссиқ кўрпа остида сериаллар томоша қилиш билан ўтказамиз.

Машада:

Кашемир свитер

Тўғри бичимдаги клепкали жинси шим

8 ноябрь

Жума куни Тошкентда ҳаво 1-2 даражага иссиқроқ, термометр устунлари +10 даражани кўрсатиб, қуёшли кун бўлади. Шундай экан, қайғурмаймиз ва оқшом учун қизиқарли кўнгилочар тадбирларни режалаштирамиз: кинога кириш, ресторандаги кечки овқат ёки оила аъзолари билан ўтириш. Ва бунга ясаниб олмасликнинг иложи йўқ!

Машада:

Кардиган

Пайеткали шортлар

9 ноябрь

Шанба куни булутлар тарқаб, бизга очиқ ҳаво ҳадя этади ва +12 даражага қадар исийди. Майами бўлмаса-да, яшаса бўлади. Сайрга шайланамиз ва сирникларга борамиз – энг зўр сирник тайёрланадиган жойларни жамладик. Дарвоқе бу Маша ва унинг дугонаси Анянинг севимли нонуштаси, шундай экан, агар қизларни “Сироварние”да учратиб қолсангиз, ҳайрон бўлманг. 

Машада:

Клёш чарм шим

Чарм куртка

Йўл-йўл чизиқли топик

10 ноябрь

10 ноябрь куни Тошкентдаги об-ҳаво шанба куни каби илиқ бўлиб, яна +12, кам булутли ва деярли шамолсиз ўтади. Аммо кўчага чиқиш ёқмаса, у ҳолда уйни тозалаш билан шуғулланишингизни тавсия этамиз. Ёки сиз турмуш ўртоғингизнинг ота-онаси ёки ўзингизнинг бувингизни кўргани а-ля Жеки Кеннеди твидида боришингиз мумкин.

Машада:

Твидли жакет

Слим-фит жинси шими

Бошқа бўлимлардан материаллар