верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
09.04.2025

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 194-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Президент топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилди.

Масалан, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 май санасига кўчирилди.

Қолаверса, 201 кВт соатдан 1000 кВт соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025 йил 1 майдан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 кВт соатдан 1000 кВт соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).

Бир ойда ўртача 500 кВт соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 майига қадар 360 минг сўм тўлар эди (200 кВт соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт соатдан 500 кВт соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун 360 минг сўм тўлайди (200 кВт соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт соатдан 500 кВт соат учун 240 минг сўм).

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.