Иссиқ ҳаволар қайтмоқда, лекин қисқа муддатга: Ўзбекистонда ҳафталик об-ҳаво ва ҳар қандай об-ҳавога мос 7 образ
Ноябрнинг сўнгги ҳафтаси Тошкент ва бошқа ҳудудларда узоқ кутилган қуёш ва илиқликни ҳадя этишга қарор қилди. Бу эса, ҳафтанинг муваффақиятли ўтишини кафолатлайди. Шундай экан, қаҳва ёки чой тайёрлаб, янги кунни табассум билан кутиб олинг ва Машанинг ҳар бир кунга мос 7 хил образларини томоша қилинг. Улар турлича: ҳар қандай кайфият ва Ўзгидромет прогнозларига мос келади.
Тошкентда 25-ноябрдан 1-декабргача ҳафталик об-ҳаво
25-ноябр
Душанба куни эрталаб Тошкентда ҳаво совуқ бўлади: +2...+5°С. Аммо тушга келиб ҳарорат +16°С гача кўтарилиб, қуёш чарақлайди. Бугун Маша “Triniti услубида” кийинади: чарм плаш ва юбка, “Zara” брендининг узун этиклари, россиялик дизайнерлар тиккан кашмир свитер. Кайфияти қора рангда бўлгани учун эмас, балки классик услубни ёқтириши сабабли.
26-ноябр
Сешанба куни Ўзбекистон пойтахтида ҳаво янада илиқроқ бўлади: синоптиклар +17°С ва қуёшли об-ҳавони ваъда қилишмоқда. Аммо юпқа кийинишда эҳтиёт бўлинг: эрталаб ва кечқурун ҳарорат +6°С атрофида бўлади. Шунинг учун Маша винтаж свитер, термо-легинслар ва замонавий “балиқчилик этикларини” танлайди. Иссиқ ва замонавий.
27-ноябр
Иш ҳафтасининг ўртаси узоқ кутилган +18°С ни ҳадя этади. Маша бу кунга таътил олиб, ўзига “Зуҳро” (Венерa) куни ёки уйда гўзаллик куни ўтказишни режалаштиради. Spa-муолажалар ва шойи матолар, марваридлар билан безатилган винтаж гўзал кийимларни танлайди.
28-ноябр
Пайшанба куни ҳам илиқ бўлади: ҳаво очиқ, лекин баъзан булутли, кундузи +18°С, кечаси эса +11°С бўлади. Ишга боришимиз керак, шунинг учун офисга жанговар кайфият ва мос кийимда борамиз. Машанинг образи: испанча куртка, “Mango” брендининг йўл-йўл шими, “Uniqlo” свитери ва “Converse” кедалари.
29-ноябр
Ҳафтанинг илк ёмғирли куни жума кунига тўғри келади. Ҳарорат пасайиб, кундузи +12°С, кечаси эса +8°С бўлади. Аммо билсангиз, бундай ҳавода театрга бориб, маданий дам олиш мумкин. Маша эса ўзига нафис образ танлайди: “12Storeez” юбкаси, “Massimo Dutti” футболкаси, опера қўлқоплари ва бўйинга тақилган марваридли маржон.
30-ноябр
Шанба куни ёмғир қизғин давом этади. Ҳаво +8°С, уйда адёлга ўраниб, ҳамма нарсани унутгимиз келади. Аммо Маша бошқа йўлни танлайди: у италиялик “Vila” брендининг экологик курткасини кияди, “Oysho” спорт шими ва севимли кедаларини танлайди ва нонушта қилиш учун ташқарига чиқади. Кечқурун ҳарорат +6°С бўлади.
1-декабр
Қишнинг биринчи куни расман бошланди, табриклаймиз! Шу муносабат билан қишки ўйин-кулгилар мавсумини очиш ва музда конки учишга боришни тавсия этамиз. Маша болаликни эслаб, электро-кўк рангдаги толстовка, чарм куртка ва “Zara” шапкаси билан муз устида мазза қилиб учади. Бу кунда эса Тошкентда ҳаво булутли ва кундузи +9°С, кечаси +4°С.
Яна кўпроқ замонавий образлар, услуб ва илҳом учун аёллар учун мўлжалланган Telegram Toping каналига ташриф буюринг.