Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда жамоат транспорти босқичма-босқич электр ва газга ўтказилади
26.09.2024

Тошкентда жамоат транспорти босқичма-босқич электр ва газга ўтказилади

Тошкентда жамоат транспорти босқичма-босқич электр ва газга ўтказилади
Муаллиф

Йўловчилар ва йўналишли таксиларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда бекатлар реконструкция қилинади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти босқичма-босқич электр ва газга ўтказилади. Бу ҳақда чанг бўронларига қарши курашишга қаратилган президент қарорида келтирилган.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи ва иккинчи тоифасига кирувчи саноат корхоналари атрофида “яшил белбоғ"лар барпо этилади.

2025 йилнинг баҳор ва куз мавсумида Тошкент вилоятидан 173 та саноат корхонаси ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда 1,3 млн туп, пойтахтдаги 30 та саноат корхонаси ҳудудида 300 минг туп дарахт кўчатлари экилади.

Атмосфера ҳавосининг сифати бўйича экологик маълумотларни жойлаштириш учун махсус табло ва мониторларни ўрнатишга Экология вазирлигига ер участкалари ажратилади.

Бу бўйича 2025 йилнинг июнигача пойтахт ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Экология вазирлигига жой ажратиш учун шаҳарнинг марказий кўчаларида, жамоат жойларида камида 20 та ерни аниқлаш топширилди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.