«Дюна: Башорат» сериалининг дастлабки қисмлари танқидчилар ҳафсаласини пир қилди
«Дюна: Башорат» сериали қийинчиликларга дуч келди.
«Игромания» портали хабар беришича, сериалнинг оммавий намойиши 17 ноябрда бошланишига қарамай, танқидчилар олтита қисмдан тўрттасини кўриб чиқишга улгуришган ва улардан қониқишмаган.
Танқидчилар «персонажларнинг ҳаддан ташқари кўплиги»ни ёқтиришмади, шунингдек, сериалда сиёсий рамзларни илмий фантастика билан қўшиб юборишга бўлган ноўрин уринишни кўришди. Шу билан бирга, Эмили Уотсон ва Оливия Уилямснинг ажойиб актёрлик маҳоратини муносиб тарзда эътироф этишди.
Аввалроқ танқидчилар «Дюна»ни сериалга мослаштириш мумкин эмас, деган фикрни билдирган эдилар. Айниқса, бутун воқеани атиги олти қисмда ҳикоя қилишга уриниш уларни ташвишга солди.