Руслан Нуриддинов ўз рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Чемпионатда Руслан Нуриддинов жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди.
-109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нуриддинов даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида юксак маҳорат кўрсатиб, 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.
Шу тариқа, у умумий ҳисобда 424 кг натижа қайд этди ва учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.
Даст кўтариш йўналишида олтин медалга эга чиққан Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.