верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ray-Ban Meta ақлли кўзойнаклари одатдагидан кўра машҳурроқ бўлди
22.10.2024

Ray-Ban Meta ақлли кўзойнаклари одатдагидан кўра машҳурроқ бўлди

Ray-Ban Meta ақлли кўзойнаклари одатдагидан кўра машҳурроқ бўлди

TechCrunch манбаси Ray-Ban брендига эгалик қилувчи EssilorLuxottica компаниясининг юқори раҳбари Стефано Грассига таяниб хабар беришича, Meta (Facebookʼнинг бош компанияси) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ray-Ban ақлли кўзойнаклари оддий моделлардан кўра кўпроқ оммалашган.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

50 нафар дўстингизни таклиф қилинг ва iPhone 16 Pro ютиб олинг

Баъзи ҳудудларда Ray-Ban meta савдоси барча моделларнинг 60 фоизигача етмоқда. Хусусан, бу Европа, Яқин Шарқ ва Африкага тааллуқли. Шу билан бирга, маҳаллий назорат органлари чекловлари туфайли кўзойнакларнинг айрим сунъий интеллект функциялари Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳали ишламаяпти. Meta зарур рухсатномаларни олиш устида ишламоқда.

Кўриниб турибдики, харидорларни асосан кўзойнакдаги микрофонлар ва камералар ўзига жалб қилмоқда, сунъий интеллект имкониятлари эмас. Маълум қилинишича, Ray-Ban Meta дастлаб кутилганидан ҳам кўра муваффақиятлироқ бўлган.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.