Ўзбекистонда ҳарорат +12 даражагача кўтарилади! 16-18 январдаги об-ҳаво маълумотлари билан таништирамиз
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмоқда. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 16 январда ёғингарчилик кутилмайди, 17-18 январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкун. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, 17-18 январда 0-5° илиқ, 16-17 январда кундузи 5-10° илиқ, 18 январда 3-8° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 1-6° совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 16 январь ёғингарчилик кутилмайди, 17-18 январь баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, 16-17 январь кундузи 6-11° илиқ, 18 январь 4-9° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 16 январь ёғингарчилик кутилмайди, 17-18 январь баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, 16 январь кундузи 9-14° илиқ, 17 январь 7-12° илиқ, 18 январь 5-10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, 16 январь кундузи 3-8° илиқ, 17-18 январь 0-5° илиқ бўлади.