Topingʼdan iPhone 16 Pro учун пойга. Танлов ғолиби аниқланди
Toping.uz интернет нашри томонидан ўтказилган iPhone 16 Pro учун пойга ўз ниҳоясига етди. Танловда мингга яқин иштирокчи қатнашди. 8 нафар иштирокчи эса қимматбаҳо совғаларга эга бўлди.
Ўйиннинг 5 та топ етакчилари (28.10.2024 йил ҳолатига кўра)
1. Муҳаммадазиз (Андижон) - 5941 Топкоин; 284 нафар дўстини таклиф қилган;
2. Шаукат (Қўнғирот) - 5902 Топкоин; 294 нафар дўстини таклиф қилган;
3. Аслан (Тошкент) - 3475 Топкоин; 188 нафар дўстини таклиф қилган;
4. Илёсбек (Хива) - 1124 Топкоин; 51 нафар дўстини таклиф қилган;
5. Мустафо (Жиззах) - 934 Топкоин; 49 нафар дўстини таклиф қилган.
4 ҳафта якунлари ва барча совринлар
18 октябрь куни биринчи жонли ‘фир бўлиб ўтди. Биз Xiaomi Sound Outdoor 30W портатив колонкасини ўйнадик, у 1-рақамли иштирокчи - Муҳаммадазизга насиб етди. У 40 нафар дўстини ўйинга таклиф қилган ва ўйиндаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
25 октябрда биз яна эфирга чиқдик иккинчи ҳафтанинг энг фаол иштирокчиси номини маълум қилдик: бу 3-рақамли иштирокчи Эльмира бўлади. У 28 нафар дўстини таклиф қилди ва симсиз Хiаоmi колонкасини ютиб олди.
Учинчи ҳафтада эса пойга етакчиларидан бири Асланга калонка насиб этди. У юқори ўринга чиқиш учун махсус усулдан фойдаланганини айтиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Якуний тўртинчи ҳафтада эса биз бир йўла тўртта фитнес-соат ва асосий совға ҳисобланмиш iPhone 16 Pro учун жонли эфир ўтказдик. Соатларни Раҳматжон, Дадахон, Шаукат ва Нуржаҳон исмли иштирокчилар ютиб олди.
Ваниҳоят, узоқ кутилган онлар келди! iPhone 16 ҳам ўз эгасини топди. Бу ўйинни биринчи ўринда якунланган андижонлик Муҳаммадазиз исмли иштирокчимиз. Тан олиш керак, якунда пойга муросасиз тус олди. Ким ғолиб бўлиши охирги сонияларгача аниқ эмасди.
Биз барча қатнашчиларга пойгадаги иштироки учун миннатдорлик билдирамиз. Унутманг, Toping.uz бундай танловларни тез-тез ўтказиб боради. Шу боис бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатинг, мақолаларимизни дўстларингизни улашинг ва қимматбаҳо совринлар учун кураш олиб боринг.