Том Круз «Момақалдироқ кунлари» фильмининг давомида суратга тушишни режалаштирмоқда
«Уддалаб бўлмас топшириқ» юлдузи Том Круз 1990 йилги «Момақалдироқ кунлари» пойга драмасининг давомида иштирок этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар берди.
Лойиҳа устида Paramount Pictures ишлаяпти. Илгари студия «Кунлар» асосида сериал суратга олишни режалаштирган эди, аммо Круз бу ғоядан воз кечди. Ички манбаларнинг айтишича, актёр «Топшириқ» ва «Топ Ган: Маверик» фильмларининг касса муваффақиятлари туфайли давом қисмига ишонч билдирмоқда.
Асл «Момақалдироқ кунлари» фильми NASCARʼнинг энг истиқболли янги пойгачиси Коул Трикл (Круз) ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда кейинчалик Крузнинг рафиқасига айланган Никол Кидман ҳам роль ижро этган. Тасма Тони Скотт томонидан режиссёрлик қилинган.
Ҳозирда Круз Алехандро Гонсалес Иньярритуга тегишли янги номсиз фильмни суратга олишга тайёргарлик кўрмоқда. 2025 йил баҳорида у билан «Уддалаб бўлмас топшириқ» нинг саккизинчи қисми экранларга чиқади.