Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ҳафта инсони: Машҳур рэпер Шака
25.09.2024

Ҳафта инсони: Машҳур рэпер Шака

Ҳафта инсони: Машҳур рэпер Шака
Муаллиф

«Ҳафта инсони» рукнининг бу сафарги меҳмони — машҳур рэпер ва шоир Шака. Биз хонанда билан санъат соҳасидаги фаолияти, реп жанрининг ўзига хосликлари ва яқин келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашдик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Шаҳриёр Каршиев 1992 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида таваллуд топган. У ҳарбий мусиқий мактаб-интернатда таҳсил олган.

Рэп билан шуғулланишга қачон қарор қабул қилгансиз?

Рэп билан эсимни таниганимдан бери шуғулланаман. Эминемнинг кассетасидан илҳомланиб, 2000 йиллар бошларида кассеталарга ўзимнинг шу йўналишдаги қўшиқларимни ёза бошлаганман.

2013 йилда иш қидириб Дубайга кетганман. Биринчи ижод намуналаримни айнан шу ерда туриб, чиқара бошлаганман. У пайтларда кўпчилик йўналишимни тушунмасди, ҳозирга келиб эшитадиганлар анча кўпайиб қолган.

Рэп ўзбек медиасида қачондир мейнстрим жанрга айланиши мумкинми?

Рэп дунёда аллақачон мейнстримга айланган. Ўзбекистонда ҳам энг оммабоп йўналишга айланиши керак эди. Лекин бизда санъатнинг оқсаб қолгани туфайли бу жараён кечга қоляпти.

Аниқ айта оламан, ҳозир Ўзбекистонда рэп жанри 10 йил аввалгидан анча яхшироқ ривожланган. Бунга асосан реперларнинг кўпайганини сабаб қилиб келтириш мумкин. Шохрух ва Шахриёр даврларида шоу-бизнес ричаги тўғри ишлагани учун улар муваффақият қозона олган.

Аммо менинг ўзим реп йўналишини катта аудитория тўплаш учун танламаганман. Ҳип-ҳопда «Keep it real» деган атама бор. Яъни сиз ким бўлсангиз, ўзингизни шундай кўрсатишингиз керак. Кўпчиликка ёқаман деб шахсиятни ўзгартириш тўғри эмас.

Фалсафа, физика, адабиёт: Шака турли жумбоқли қаторлари билан тингловчиларга айнан қандай ғоя ёки фикрларни етказмоқчи бўлади?

Биз қаттиқ замонларда катта бўлганмиз. Илгари истаган гапингизни нафақат қўшиқларда, балки ёлғизликда қолганда ҳам айта олмасдингиз. Абдулла Ориповлар ҳам собиқ тузум даврида шундай қилишган.

Масалан, Бахтиёр Раҳмонов билан биргаликда куйланган «Юлдузимсан» қўшиғининг ҳар бир қаторида алоҳида маънолар яширилган. У асли 16 ёшдаги севгимга бағишланган. Аммо сўзлардан бирдан буни тушуниб олиш қийин.

Яширин маъноларда куйлаш, биринчидан, ўтмишдан қолган меърос, иккинчидан, шунчаки ўзимга ёқади. Физикага ҳам болаликдан қизиқаман. Фалсафани охирги йилларда ўргана бошладим, бу борада ҳали ҳаваскорман.

10 йилдан кейин ҳам ижод қиласизми?

Қанча вақт яшасам, шунча ижод қиламан. Ижод мен учун пул топиш ёки танилиш воситаси эмас. Бу соат тўққиздан олтигача ишлаб, кейин нафақага чиқадиган иш эмас. Ижод — менинг борлиғим. Ўзимни мажбурласам ҳам тўхтай олмайман.

Буни бир уммонга қиёслаш мумкин. Қанчалик ўртасига сузиб борганингиз каби ундан чиқиш имконсиз бўлиб бораверади. Ҳали қилинмаган ишлар, айтилмаган гаплар кўп. Шу сабаб ижодни қачондир тўлиқ ташлаб кетаман деб умуман ўйламайман.

Яқин орада янги премьералар ёки дуэтларни кутсак бўладими?

Тайёр композицияларим талайгина. Бирин-кетин эълон қилинади. Унинг устига, мен даҳо деб билган устоз Мирзабек Холмедов билан ҳам дуэт кутилмоқда.

Демак, мухлисларимизни анчагина кўп янгиликлар кутиб турибди. Фақатгина озроқ сабр ва ҳаммаси галма-гал премьера қилинади. Қўшиқлар эса бир-биридан фарқли мавзуларда дея оламан.

Рэперлик бу алоҳида касбми ёки асосий иш билан бирга олиб кетиладиган ҳобби?

Рэперликни ҳобби дея олмайман. У ҳоббидан устунроқ. Рэпдан ташқари, албатта, пул топадиган бошқа ишларим ҳам бор. Бу пахта саноати ва қурилишдир. Шу сабабли ижодга ҳам, ишга ҳам бемалол вақт қолади.

Аммо айни пайтда ижодга унчалик кўп эътибор бера олмаяпман. Ўзбекистонга қайтгач, иш тартибим анча ўзгариб кетди. Шу боис рэп билан жиддий шуғулланишга улгурмаётган бўлсам керак деб ўйлаяпман.

Мусиқа санъати бу мен учун қиммат роҳатдир. У билан шуғулланишни доим хоҳлайман. Лекин яхши мусиқа ёзиш учун бошқа ишлар билан шуғулланиб, пул ишлашим керак. Кўпроқ пул топсам, вақтим бемалол бўлади. Шундаги мусиқа билан ҳам ҳеч қандай ўйларсиз шуғуллана оламан.

Блиц-саволлар:

Топ-3 ўзбек рэперлари

Радиус 21, Шохрух, Шака!

Негадир энг зўр рэперларнинг исмлари Ш дан бошланади:

  • Шаҳриёр — Шака;
  • Шохрух;
  • Шариф — Конста;
  • Шокир — Millymalymoe;
  • Шуҳрат — Масса;
  • Шаҳзод - Радиус 21.

Топ-3 ўзбек ва жаҳон киноси дурдоналари

  • «Шоушенкдан қочиш»;
  • «Интерстеллар»;
  • «Жиноий асар».

Топ-3 ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари

  • Гёте — Фауст;
  • Достоевский — Жиноят ва жазо; 
  • Абдулла Қодирий — Ўткан кунлар.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.