Тошкентда шахмат бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида 16−22 декабрь кунлари шахмат бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Tashkent Chess» халқаро турнири шахматнинг стандарт ва блитс йўналишида ўтказилади. Ушбу мусобақада шахматчилар FIDE рейтингидаги очколарига қараб гуруҳларга бўлинади.
Бундан ташқари, 12 ва ундан кичик ёшдаги болалар ҳам мусобақа иштирокчисига айланиши мумкин. Бахсларда иштирок этмоқчи бўлган ҳар бир талабгор ушбу ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтиши зарур. Қайд этилишича, турнирнинг соврин жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил қилади.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (+998) 78−120−0025; (+998) 95−510−0025.