РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 6–8 февраль кунлари +13 даража бўлади
04.02.2025 (янгиланди 04.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 6–8 февраль кунлари +13 даража бўлади

Об-ҳаво маълумоти: 6–8 февраль кунлари +13 даража бўлади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ; 7 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 8 февралда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 8 февралда кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 7 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 8 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 6 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ; 7 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 8 февралда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 8 февралда Самарқанд вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-7 февралда 12-17° илиқ, 8 февралда 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-7 февралда 2° совуқ-3° илиқ, 8 февралда 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 8 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-7 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, 8 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.