наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Санъатдаги фаолиятини бир йўналишда бошлаб, бошқасида муваффақият қозонган ўзбекистонлик машҳурлар
16.10.2024

Санъатдаги фаолиятини бир йўналишда бошлаб, бошқасида муваффақият қозонган ўзбекистонлик машҳурлар

Санъатдаги фаолиятини бир йўналишда бошлаб, бошқасида муваффақият қозонган ўзбекистонлик машҳурлар
Муаллиф

Ўзбек шоу-бизнесида фаолиятини санъатнинг бир йўналишида бошлаган ва кейинроқ бошқа йўналишда машҳурликка эришганлари талайгина. Қуйида шу каби санъаткорлар ҳақида сўз юритилади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Муниса Ризаева

Муниса Ризаева санътдаги карьерасини кинодан бошлаган. Унинг дебюти 2010 йилда суратга олинган «Ҳижрон» фильмида бўлган. Муниса «Ҳижрон»дан сўнг, «Салом Наташа», «Ақл ва юрак», «Ҳай-ҳай қизалоқ» ҳамда «Бевалар» кинофильмларида турли ролларни ижро этган. Муниса 2011 йилда қўшиқчиликда ўзини синаб кўришга қарор қилган ҳамда биринчи «Айрилма ёр» деб номланган қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этади. Ушбу қўшиқ мухлислар томонидан илиқ қарши олиниб, у хонанданинг ташриф қоғозига айланади.

Хонанда бу таронасидан кейин ижодга янада шўнғиди ва кўплаб тароналарни ижро этди. Унинг машҳурлиги вилоятлар бўйлаб концерт бера бошлаганидан кейин янада ортди. Муниса Ризаеванинг илк мусиқий альбоми 2012 йилда чиққан, 2014 йилда эса хонанда «Эътироф» миллий мукофотига сазовор бўлган. Унинг «Аламим бор», «Овуна», «Дил», «Бўлди юрак», «Армон» ва бир қанча тароналари мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган. Муниса Ризаева Зиёда, Шоҳруҳхон, Шаҳзод Муродов, Ботир Қодиров каби ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари билан дуэт куйлаган.

Асал Шодиева

Актриса Асал Шодиева санъатга кириб келган илк йилларида «Ўзбекистоним» номли таронани ижро этган. У Успенский номидаги мусиқага ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олган. Кейинчалик Асал Шодиева актрисалик соҳасида ўзини синаб кўрди ва айнан шу йўналишда машҳурликка эришди. У кино оламдаги фаолияти давомида 30 га яқин фильмда суратга тушган.

«Учар қиз» «Ҳай-ҳай қизалоқ», «Мажнун», «Пойга», «Уйланиш», «Ваҳший», «Қайсар ошиқлар» актриса ижодидаги муваффаққиятли фильмлар ҳисобланади. Ҳозирда фарзандлари тарбияси билан машғул бўлган Асал Шодиева хонандаликдаги ижодини ҳам давом эттирмоқда. Актриса кинодаги фаолиятида танаффус эълон қилганидан кейин «Сохта», «Учта сўз» каби тароналарини мухлисларига тақдим этди.

Зулайҳо Бойхонова

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова 1986 йилда институтни тугатгач, санъат оламидаги фаолиятини Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида бошлаган. У театрда саҳналаштирилган кўплаб спектаклларда бош ролларни ўйнаган.

Шундан кейин актриса хонандаликда ҳам ўзини синаб кўради ва «Ҳай-ҳай» номли таронасини ижро этгандан кейин машҳурликка эришади. Хонанда «Гар соғинсам», «Рашк», «Дилимдагилар», «Кўз тутарман» номли тароналари билан мухлисларнинг эътиборига тушган.

Нилуфар Усмонова

Хонанда Нилуфар Усмонова санъатдаги фаолиятини 1995 йилда актрисаликдан бошлаган. Унинг илк дебюти «Болажон» кинофильмида бўлган ва шундан кейин 2002 йилда суратга олинган «Муҳаббат синовлари» фильмида суратга тушган.

Актриса ўзини хонандаликда ҳам синаб кўришни истайди ва кейинроқ «Отажон», «Юр», «Болам» номли таронасини ижро этади. Хонандалик йўналишида ижод қилишни бошлаган Нилуфар Усмонова айнан шу йўналишда машҳурликка эришади. Хонанданинг «Таслим бўлдим», «Асрайди», «Одамлар», «Онам», «Хатлар ёзмайман», «Кел иккимиз» номли тароналари мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган.

Гафур

Ҳозирги кунда Россияда Гафур тахаллуси остида ижод қилаётган хонанда Абдулғофур Исахонов санъат оламидаги фаолиятини ўзбек кинофильмларида бошлаган. Унинг кинодаги илк дебюти 12 ёшида, «Сой қўшиғи» фильмида бўлган. Шундан кейин «Дадам бетоб», «Новда», «Элпарвар» фильмларида суратга тушди.

Кейинроқ Абдулғофур мусиқий танловда қатнашиш учун Россияга учиб кетади. Ижодий сафар мобайнида Raava Music лейбли асосчилари билан танишди ҳамда бирин-кетин хит қўшиқларини мухлислар эътиборига ҳавола эта бошлади. Унинг «Лоллипоп» номли таронаси русийзабон ёшлар томонидан илиқ қарши олинди ҳамда ушбу қўшиқ турли хит-парадларда бир неча ой давомида биринчиликни эгаллаб келди.

Малик

Малик тахаллуси билан ижод қилувчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан «Ёр биё» таронасини ижро этганидан кейин хонанда сифатида танилди. Малик машҳурликка эришмасидан олдин ўзини актёрлик соҳасида синаб кўрган. У Хадичанинг бир нечта клипларида суратга тушган.

Хонанда актёрликдан ташқари композиторликда ҳам фаолият юритади. У Юлдуз Усмонованинг «Бу севги», Хадичанинг «Алдама», «Келма», «Бевафо», Алишер Зокировнинг «Маликам», Имроннинг «Ҳеч кимга бермай севаман» номли тароналарининг муаллифи ҳисобланади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.