Об-ҳаво маълумоти: 30 декабрь–1 январда ёғингарчилик кузатилади
Ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда қор ва ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 30 декабрда 0-5° совуқ, 31 декабрда-1 январда 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 30 декабрда 0-5° илиқ, 31 декабрда-1 январда 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 30-31 декабрда 5-10° илиқ, 1 январда 3-8° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 30 декабрда 0-5° совуқ, 31 декабрда-1 январда 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади,. 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабрда кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 31 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 5-10° илиқ, 1 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 31 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 5-10° илиқ, 1 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 30-31 декабрда 10-15° илиқ, 1 январда 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ; 31 декабрда-1 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-31 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 1 январда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.