Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Азиза дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
01.11.2024 (янгиланди 01.11.2024)

Toping.uzʼда афиша: Азиза дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Азиза дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Кузнинг учинчи ойи ҳисобланмиш ноябрь ҳам кириб келди. Пойтахт кўчалари кузга хос бўлган тилларангга бурканган, ҳаво эса нисбатан илиқ бўлиб қолди. Блогер Азиза билан олтин куздаги Тошкент ҳақида суҳбат олиб бордик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Мен Тошкент шаҳрида энг кўп Мирзо Улуғбек марказий боғига (собиқ Телман)  бораман. Бу боғнинг менга ёқадиган жуда кўп жиҳатлари мавжуд.

У ерда кўплаб аттракционлар бор. Атроф-муҳит ҳам анча сокин, одамлар бир-бирига хушчақчақ муомалада бўлади. Кўлдаги балиқлар эса ўзга мавзу.

Шу билан бирга, Бобур номидаги экобоғ ва Мовий гумбазлар боғларига боришни ҳам ёқтираман. У ерларда ҳам доимий равишда сокинлик ҳукм суради.

Кино

Кино ва театрга тушишни жуда ҳам яхши кўраман. Мен доимий равишда премьераларни кинотеатрларда томоша қиламан.

Шунингдек, театрларнинг ҳам доимий меҳмониман. Театр томошалари инсоннинг маънавий озуқаси дейиш мумкин. «Илҳом» театрига кўп бораман.

Айни пайтда Tashkent City Mallʼдаги Cinematica кинотеатри менга кўпроқ ёқяпти. У ерда тасвир ва овоз сифати ажойиб, ўриндиқлар ҳам жуда қулай.

Овқат

Овқатланиш борасида қизиқ ҳаёт тарзини олиб бораман десам, адашмаган бўламан. Чунки ресторанлардаги овқатларни ҳам, Чорсудаги кўча таомларини ҳам бирдек яхши кўраман.

Pro.xinkali, Sirovarnya, Kaspiyka ва Aiza каби ресторанларга кўп ташриф буюраман, у ерда овқатлар ҳам жуда мазали. Худди шундай, Чорсуда хоним ейишни ҳам ёқтираман.

Харид

Tashkent Cityʼдаги савдо марказида жаҳон брендлари ўз дўконларини очди. Бу кўпчилик қатори мени ҳам хурсанд қилади. Масалан, мен аввал бизда ҳам Зара дўкон очишини орзу қилардим.

Шу билан бирга, онлайн дўконлардан ҳам кийим харид қилиб бораман. Маҳаллий дизайнерларимиз бор, уларни доимий равишда қўллаб-қувватлайман. Ҳозирда кўплаб дизайнер қизлар чиройли коллекцияларни тақдим этмоқда.

The Look, N.and.You, Lʼarmoire Studio, IBG Atelier ва The Likam каби ижодий брендлар мавжуд. Улардан маҳсулотларни кийиб кўриш хизмати билан буюртма бериш ҳам мумкин. Кийимлар ҳам жуда ихчам бўлади.

Фестиваль

Концерт ва фестивалларда қатнашишни жуда ҳам яхши кўраман. Менимча, ҳеч қайси концертни ўтказиб юбормайман. Чунки мен шундай оммавий жойларга борсам, одамлардан энергия оламан.

Фестивалларда яна ҳам кўпроқ ўтказилиши керак, деб ўйлайман. Ҳозирги кунда қизлар ўзлари мустақил равишда фестиваллар ташкил этмоқда. Мен бу тенденциядан фахрланаман. Бунда нетворкинг учун қулай шароит вужудга келади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.