Ўзбекистон кучли магнит бўрони остида қолади


Икки кун ичида кучли ғалаёнлар бўлиши кутилмоқда.
Meteonova маълумотларига кўра, 11 ва 12 февраль кунлари Ўзбекистонда «сариқ» даражадаги кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, геомагнит ғалаёнлар кучи 4 баллни ташкил этади. Геозарбалар соат 08:00 да бўлиши кутилмоқда, шундан сўнг кўрсаткич 3 баллгача пасаяди. Шунингдек, 12 февраль куни геомагнит бузилишлар кузатилиши кутилмоқда. 13 февралга келиб, бўрон интенсивлиги 3 баллгача пасаяди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, магнит бўронларининг таъсирини юрак-қон томир касалликлари, асаб тизими касалликлари, қандли диабет ва бронхиал астма билан оғриган одамлар, бундан ташқари, об-ҳавога сезгир ва метеопатия (об-ҳаво шароити туфайли оғриқ) аломатларини бошдан кечираётган одамлар энг кўп ҳис қилишади.