Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Сабоҳат дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
06.12.2024

Toping.uzʼда афиша: Сабоҳат дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Сабоҳат дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Қишнинг биринчи ойи бўлган декабрнинг илк ҳафтаси ҳам якунига етмоқда. Пойтахт кўчалари қишга хос бўлган тунд рангга кирган, ҳаво эса анча совиб, ёғингарчилик бошланди. Блогер Сабоҳат Маримова билан кумуш қишдаги Тошкент ҳақида суҳбат олиб бордик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Мирзо Улуғбек марказий боғини (собиқ Телман) жуда яхши кўраман, Тошкентдаги энг яхши боғ. Бу парк ўзининг сокинлиги ва хотиржамлиги билан доим мени ўзига жалб қилади.

Шунингдек, сўнгги вақтларда кўпроқ Tashkent City Mall савдо марказида вақт ўтказяпман. Бу ерда замонавий ҳаётнинг жўшқин руҳини ҳис этиш мумкин. Машҳур брендлар ҳам анчагина.

Томоша

Кинога қараганда кўпроқ театрга бораман. Ҳар сафар бир саҳнада актёрларнинг турли саҳналар ва ҳис-туйғуларни қандай қилиб етказишига ҳайрон қоламан.

Ким театрга ҳеч қачон бормаган бўлса, ташриф буюришни маслаҳат бераман! Кинотеатрга эса асосан мултфилмлар премьера қилингадагина боришим мумкин.

Таом

Грузин ошхонасини яхши кўраман, шунинг учун ҳозир Pro.Хинкали ва Такахули ресторанлари севимли манзилларим рўйхатида энг юқорида турмоқда.

Шунингдек, стейкларни яхши кўраман, бу учун Гўшт филиалларига бориб тураман. Кечки енгил овқат учун Огни Ташкента ресторанини маъқул кўраман.

Харид

Кийимларни кийиб кўришни ва қаторлар орасида айланиб юришни ёқтирмайман. Одатда онлайн тарзда буюртма бераман. Бу вақтингизни ҳам, нақдингизни ҳам тежайди.

Ҳозирда Zara, Mango ва Stradivarius каби машҳур масс-маркет тармоқлари дўконларидан кийимлар буюртма беряпман. Оқшом кўйлаклари учун Muse брендига мурожаат қиламан.

Кўргазма

Сўнгги вақтларда Тошкентда жинсий зўравонликка жим қараб турмаслик маданиятини шакллантиришни мақсад қилган NeUyat фестивалида қатнашдим.

Ўзим учун жуда кўп қизиқарли инсайтлар олдим. Бундай кўргазмалар жуда кўп ташкил қилиниши керак, деб ҳисоблайман. Лойиҳада зўравонликка учраганлар эмас, буни қилганларга уят кўзи билан қарашни тарғиб этмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.