Тўққиз ойда 620 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
Авторақамларнинг сотув сони ҳамда ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баробарга ўсган.
Жорий йилнинг тўққиз ой давомида товар-хомашё биржаси орқали 152 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда «Spot»га ЎзРТХБ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, сотилган автомобиль рақамларининг жами қиймати 620 млрд сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдо ҳажми ҳам миқдор, ҳам пул ифодасида 2,6 баробарга ошган.
Қайд этилишича, ушбу сотилган авторақамлардан 97 фоизи жисмоний шахсларга қолган 3%и эса юридик шахсларга тўғри келган.
Сотилган рақамнинг максимал нархи ўзгаришсиз қолди — 517,1 млн сўм ёки бошланғич нархдан учдан икки қисм ошди, харидор юридик шахс бўлди.