Зарина Низомиддинованинг очиқ услубдаги кийими танқидларга сабаб бўлди
Актриса Зарина Низомиддинованинг оилавий ҳаёти доимий равишда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. У эълон қилган расмли пост ҳам муҳокамадан четда қолмади.
Таниқли актриса Зарина Низомиддинова айни пайтда Россия пойтахти Москва шаҳрида яшамоқда. У ҳозирда икки ўғилни тарбияламоқда.
Ижодкорнинг Instagram’даги саҳифасида 31 декабрь куни фотопост эълон қилинди. Унда Низомиддиновани қора устки кийим ва пушти юбкада кўриш мумкин.
Бундай ноодатий услуб мухлислар томонидан турлича қарши олинди. Айримлар актрисага кийим ярашганини ёзса, бошқалар миллийликдан ташқарига чиқиш яхши эмаслигини таъкидлаган.
Ушбу расмга шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари ҳам фикр билдирган. Жумладан, Нигора Каримова, Камола Орипова ва Даврон Кабулов ушбу постга ўзига хос изоҳлар ёзиб қолдирган.