25.12.2024
2025 йилги байрам кунлари жадвали эълон қилинди
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Ҳужжат қўшимча дам олиш кунларини ҳам тақдим этади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2025 йил учун иш вақтининг давомийлиги тақвимини тасдиқлади.
Ҳужжат барча ташкилотлар учун амал қилади ва қуйидаги байрам кунлари, шу жумладан диний байрамлар саналарини тасдиқлайди:
- 31 март — Ийд ал-Фитрнинг биринчи куни (Рамазон ҳайити);
- 7 июнь — Қурбон ҳайитининг биринчи куни.
Шунингдек, шанба ёки якшанбага тўғри келган байрамлар муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилади. 2025-йилда улар 10-март ва 9-июнга тўғри келади. Ҳужжат билан қуйидаги кунларда байрамлар белгиланади:
- 1 январь — Янги йил;
- 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни;
- 21 март — Наврўз байрами;
- 31 март — Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр);
- 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
- 7 июнь — Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа);
- 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
- 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь — Конституция куни.