наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда Глобал экологик фонд донорлари йиғилиши ўтказилиши мумкин
13.11.2024

Ўзбекистонда Глобал экологик фонд донорлари йиғилиши ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда Глобал экологик фонд донорлари йиғилиши ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон президенти Глобал экологик фонд билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Боку шаҳрида ўтказилаётган COP29 тадбирлари доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд (ГЭФ) бош директори ва раиси Карлос Родригес билан учрашув ўтказди.

Учрашувда жамғарма билан Ўзбекистонда иқлим барқарорлиги ва экотизимларни муҳофаза қилиш борасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

ГЭФнинг мамлакатда биохилмахилликни асраш, табиий ресурсларни бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш лойиҳаларини амалга оширишдаги муҳим ҳиссаси қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 100 миллион доллардан ошган.

Ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тармоқ яратиш, кўкаламзорлаштириш ва экотуризмни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, йўқолиб бораётган ҳайвон турларини асраш, шунингдек, Оролбўйи ҳудудини қайта тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгуси йилда Ўзбекистонда йирик халқаро тадбирлар, жумладан, Глобал экологик фонд донорлари йиғилишини ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.