наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади
16.09.2024

Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади
Муаллиф

2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар субсидия ажратилади. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

13 сентябрь ҳукумат қарори билан «Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида»ги вақтинчалик низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар қилди.

Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади.

Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
  • қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
  • фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
  • суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;
  • модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги.

Субсидия олиш учун тадбиркор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитасига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Қўмита ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида унинг низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.

Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, 1 иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунида ариза берувчига юборади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.