наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистондаги бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълум қиламиз ва ҳар бир кун учун 7 та тимсолни кўрсатамиз. Совуқ тунлар ва булутлар орасидаги қуёш
28.10.2024

Ўзбекистондаги бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълум қиламиз ва ҳар бир кун учун 7 та тимсолни кўрсатамиз. Совуқ тунлар ва булутлар орасидаги қуёш

Ўзбекистондаги бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълум қиламиз ва ҳар бир кун учун 7 та тимсолни кўрсатамиз. Совуқ тунлар ва булутлар орасидаги қуёш
Муаллиф

Иш ҳафтаси бир дунё ҳар кунлик ишлар, бир пиёла чой, мактабдаги йиғилиш, радиодан таралаётган ашула, Тошкент кўчаларидаги тирбандлик ва ҳамма нарсани ташлаб, таътилга кетиш истаги билан бошланади. Аммо келинг, бундан ҳам ижобий томонларни қидирайлик: яқинда мактаб таътиллари, ундан ҳам олдин эса – Хеллоуин байрами. Сиз ҳали ўша либосни излаётганингизда, Маша сиз учун ҳафтанинг ҳар кунига албатта Ўзбекистон гидрометеорология марказидан келган об-ҳавога қараб образлар танлади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

28 октябрдан 3 ноябрга қадар Тошкентдаги ҳафталик об-ҳаво

28 октябрь

28 октябрь куни Тошкентдаги об-ҳаво барча иссиқсеварлар ва ҳатто моржларни ҳам ҳайратга солади. Ҳаво ҳарорати кундузи +9 даража илиқ бўлади, кечаси эса +5 даражагача пасаяди. Бонусига эса шамол эсиб, ёмғир ёғади. Маша уйда қолишни афзал кўрарди-ю, аммо чиқишга тўғри келади. Шундай қилиб, иссиққина леггинслар, Zara пайпоқли этикларини киямиз ва қаддимизни тик тутганча йўлга чиқамиз.

29 октябрь

Ёмғир ўз ишини бажарди, 29 октябрь куни Тошкентда қуёшли кун бўлади. Ҳаво ҳарорати ҳам бироз исийди: ташқарида умидбахш +14 даража илиқ.  Айниқса сизда индиго рангидаги винтажли свитер, 2mооd рус брэндидан эко-чармли капри ва кайфиятингиз жуда ҳам аъло бўлса, Маями бўлмаса-да, яшаса бўлади.  Машанинг ҳам кайфияти яхши. 

30 октябрь

Тошкентда иш ҳафтасининг ўртаси ва об-ҳавонинг навбатдаги жазаваси. Эфирда яна ёмғир, лекин унчалик ҳам совуқ эмас ва ҳаво +14 даражагача илиқ. Кечаси +5 даража бўлади, шундай экан, келинг, ортиқча сайр қилмаймиз. Агар буни режалаштираётган бўлсангиз ҳам, бу  фақат тренчда бўла бўлсин. Машанинг бугунги кийими леопард рангида, палацо шими, топ-халтер ва ит билан жуда мос тушади. Дарвоқе, шунга ўхшаш тренчни “Дўстлар” сериалидаги Рейчел ҳам кийган эди. Уни қайта кўриб чиқишга яна бир баҳона бор!

31 октябрь

Пайшанба - нафақат балиқ куни, балки Хеллоуин байрами ҳам. Сиз байрам тарихини ўқигунингизча биз ёрқин қуёш ва ҳарорат +17 даражагача илиқлиги учун самодан миннатдор бўламиз. Маша аллақачон либослар билан бўладиган зиёфатга тайёрланишни бошлади: бу сафар у Барби бўлади. Ахир у барбикорнинг энг яхши анъаналарига кўра, пушти рангли гулдор кўйлакни бекорга сотиб олмади-ку. Ўтган йилги трендми? Хулоса қилишга шошилманг, у timeless.

1 ноябрь

Жума куни Тошкентдаги об-ҳаво ҳаммани хушнуд қилади: ҳаво кундуз куни +18 даражагача исийди, очиқ бўлади, олдинда эса фақат қувонч ва дам олиш кунларининг лаззати (кечаси +7 даража илиқ). Лекин иш бўри эмас ва образлар мос келиши лозим. Ишхонага Маша ясанган ҳолда: кўлранг асфальт рангидаги оверсайз иккилик либосида боради. Ҳамма гап тўғри урғу беришда – масалан, Uniqlo тўқ қизил футболкаси ҳамда шунга мос маникюрда.

2 ноябрь

Ўзимизни ва сизни табриклаймиз - биз шанбагача етиб келдик! 2 ноябрь об-ҳавоси биз билан бирга байрам қилади: ҳафтанинг энг иссиқ куни +20 даражагача илиқ бўлади. Афишани ўқиймиз ва ўз таъбимизга кўра кўнгилочар жой танлаймиз. Маша учун бу театр бўлиб, унга мос келадиган: 12storeezдан миди юбка, Маrko Poloдан зиғир толасидан тўқилган камзул ва Маngo топ кийимларини тайёрлайди. Ипак сумка, локли “мери-жейн” балеткаси ва севимли марваридли зираклар – трендларсиз қаерга ҳам борар ‘дик.

3 ноябрь

Якшанба - чилла, дам олиш, оддий қилиб айтганда - бўшашиш куни. Тошкентда ҳаво бироз совийди, лекин барибир тиниқ ва равшан: синоптиклар +18 ва ёғингарчиликсиз бўлишини ваъда қилмоқда. Маша енгил эркин қадам ташлашда давом этади: Оysho оқ треники, бинафшаранг шойи блузка (испанча матодан) ва Stefanelдан сирен рангидаги жунли пиджак.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.