верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
17-19 ноябрь кунлари ҳафтабошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва қуруқ бўлади
15.11.2024

17-19 ноябрь кунлари ҳафтабошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва қуруқ бўлади

17-19 ноябрь кунлари ҳафтабошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва қуруқ бўлади

«Ўзгидромет» янги ҳафтанинг бошида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат бироз илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 17 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 ноябрда 1° совуқ-4° илиқ, 18-19 ноябрда 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17-18 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 ноябрда 0-5° илиқ, 18-19 ноябрда 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17-18 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 ноябрда 0-5° илиқ, 18-19 ноябрда 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17-18 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-18 ноябрда 2-7° илиқ, 19 ноябрда 4-9° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 17-18 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-18 ноябрда 0-5° илиқ, 19 ноябрда 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17-18 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.