Абдуқодир Ҳусановнинг «Реал»га қарши ўйинидаги иштироки қандай баҳоланди?


Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити»га қарши сафарда ғалаба қозонган «Реал Мадрид» ўз уйида ҳам рақиб дарвозасига учта гол уриб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Мадридликлар сафида Мбаппе хет-трикка эришди, қўшиб берилган дақиқаларда эса Нико ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди.
Sofascore нашри Ҳусановнинг ўйинини 6,8 балл билан баҳолади. Унинг узатмаларининг аниқлиги 93 фоизни ташкил қилди. «Шаҳарликлар» ҳимоячиларидан Стоунз эса энг паст балл — 6,3 билан баҳоланди. Меҳмонлар таркибида ягона гол муаллифи бўлган Нико энг юқори — 7,3 балл олди.

«Қироллик клуби» сафида хет-трик муаллифи бўлган Мбаппе 9,5 балл билан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Мадрид жамоаси дарвозабони Куртуа ва ҳимоячи Менди эса энг паст баҳо — 6,7 баллга лойиқ кўрилди.
Икки ўйинда ҳам ғалаба қозонган «Реал» чорак финал босқичига йўл олди. Гвардиола шогирдлари эса турнир билан хайрлашди. Чемпионлар Лигаси қуръа ташлаш маросими эртага, 21 февраль куни бўлиб ўтади.