верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Янги йил арафасида талабалар учун яна қўшимча транспорт йўлга қўйилди
20.12.2024

Янги йил арафасида талабалар учун яна қўшимча транспорт йўлга қўйилди

Янги йил арафасида талабалар учун яна қўшимча транспорт йўлга қўйилди

Хусусан, 20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкентдан Навоий, Зомин, Жарқўрғон, Шаҳрисабз, Қарши, Қоракўл, Термиз, Денов, Ғузор ва Узун йўналишларида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Янги йил байрами арафасида Тошкент автовокзалидан ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 20 дан ортиқ автобус қатновлари ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкентдан Навоий, Зомин, Жарқўрғон, Шаҳрисабз, Қарши, Қоракўл, Термиз, Денов, Ғузор ва Узун йўналишларида кундалик белгиланган рейслардан ташқари йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Қўшимча автобус рейслари ҳамда қатнов жадваллари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Тошкент автовокзали расмий канали орқали билиб олиш мумкин. Йўловчилар чипталарни Тошкент автовокзали чиптахоналаридан ҳамда АТТО, «UzBus» мобил иловаси орқали онлайн тарзда сотиб олиши мумкин.

«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътилда қўшимча қатнов ва вагонларни йўлга қўяётгани ҳақида хабар берилганди. Қўшимча қатнов 15 декабрдан 12 январгача иккита йўналишда ташкил этилади. Яна тўртда йўналишда қўшимча вагонлар қўйилади.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.