23.02.2025
Жалолиддин Аҳмадалиев кутилмаган катта янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев тез орада янги қўшиқни премьера қилади. У Instagram`даги саҳифасида таронадан парча жойлади.
Баҳорий кайфият улашишни мақсад қилган санъаткор яқин кунларда «Бу кишим» деб номланган қўшиқни мухлислари эътиборига ҳавола этади.
15 февраль куни Аҳмадалиевнинг тожик тилидаги «Ёрам биё» таронаси премьера қилинганди. Унда аразчи ёрнинг қийноқлари ҳақида сўз боради.
Мухлислар хонандадан кўплаб янги ҳитлар кутишаётганини ёзиб қолдирган. Улар Аҳмадалиевнинг дардли нолаларини интиқиб кутаётганини қўшимча қилган