Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Хусусий уйдаги асаларилардан қутулиш усуллари
30.10.2024 (янгиланди 31.10.2024)

Хусусий уйдаги асаларилардан қутулиш усуллари

Хусусий уйдаги асаларилардан қутулиш усуллари

Хусусий уйда асаларнинг пайдо бўлиши айниқса, кимнидир унга аллергияси бўлса, жиддий муаммога айланади. Бироқ, асалари экотизимнинг бир қисми эканини унутмаслик керак, шунинг учун улардан қутулиш ҳам инсонлар, ҳам ўша ҳашаротлар учун имкон қадар хавфсиз бўлиши керак. Ушбу мақолада уйингиздаги асаларилар муаммосини ҳал қилишнинг самарали ва инсонпарвар усулларини кўриб чиқамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Нега асалариларга зарар бермасдан уларни йўқ қилиш муҳим?

Асалари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига ёрдам берадиган ўсимликларни чанглатишда муҳим рол ўйнайди. Уларнинг сони бутун дунёда турли омиллар, жумладан, уларнинг яшаш жойларини йўқ қилиш ва пестицид, яъни заҳарли кимёвий моддалар ишлатилиши сабабли камаймоқда. Асалариларни йўқ қилиш атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун улардан асалариларга зарар етказмасдан қутулиш усулларини излаш ва имкон қадар уясини кўчириб бера оладиган асаларичилар хизматидан фойдаланиш муҳимдир.

Уйдаги асаларилардан халос бўлиш жараёнини нимадан бошлаш керак?

Бошланишида асаларилар уйи ёки жойлашувини қаерда барпо этганини аниқлаш керак. Уй ва ҳовлингиздаги чодир, том, девор, қувур ва бошқа яширин бурчакларни текширинг. Асаларилар кўпроқ кузатилаётган жойларни белгилаб, уларнинг уясига бориш йўлини кузатишга ҳаракат қилинг. Асаларилар эрта тонгда ва кечки пайтда камроқ фаол бўлишини ёдда тутинг, шунинг учун бу вақтда текшириш хавфсизроқ бўлиши мумкин.

Асалариларни хавфсиз олиб ташлаш усуллари

tinkoffjournal.ru

Асалариларни хавфсиз олиб ташлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Уяни янги жойга кўчирадиган профессионал асаларичиларга мурожаат қилишингиз мумкин. Агар мустақил равишда олиб ташламоқчи бўлсангиз, тутатқичдан фойдаланинг – тутун асалариларни тинчлантириб, уларнинг тажовузкорлигини камайтиради. Шунингдек, уяга яқин жойда тузоқ ёки буғланадиган воситаларни қўйиб, асалариларни бошқа жойга йўналтириш мумкин. Аммо бундай усуллар эҳтиёткорлик ва махсус ҳимоя воситаларини талаб қилади.

Асалариларнинг қайтишини олдини олиш

Асалариларни олиб ташлагандан сўнг, уларнинг қайтиб келмаслиги учун чора кўриш муҳим. Уйнинг ташқи томонидаги барча тешик ва ёриқларни, шу жумладан, вентиляция каналлари, қувурлар ҳамда дераза ёки деворлардаги бўшлиқларни ёпинг. Қўшимча ҳимоя учун дераза ва эшикларга тўр ўрнатинг. Асалариларни озиқ-овқат қолдиғи ва ширин суюқликлар ўзига тортади, шунинг учун, ахлат қутилари ва барбекю зонасидадаги ҳудуд тозалигига эътибор беринг.

Асаларилар билан ишлашда керакли эҳтиёт чораларини кўриш

Асаларилар билан ишлаш эҳтиёткорлик ва пухта тайёргарликни талаб қилади. 

Ҳар доим ҳимоя кийимларини, жумладан, қўлқоп, ёпиқ бош кийим ва чақишдан ҳимоя қиладиган махсус кийимларни кийинг. Асаларилар камроқ фаол бўладиган салқин вақтларда ишланг. Ўзингиз ёки оилангизда асаларининг заҳарига аллергияси бўлса, чақиш ҳолатида ишлатиш учун ёнингизда аллергияга қарши дорилар билан тўлдирилган дорилар қутисини қўл остида сақланг.

Қачон профессионал ёрдам сўраш керак?

Агар ишларни хавфсиз бажаришда ишончингиз бўлмаса ёки уя қийин етадиган жойда жойлашган бўлса, мутахассислар ёрдамига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир. Профессионал асаларичилар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича компаниялар асаларини самарали ва хавфсиз олиб ташлаш учун зарур кўникма ва жиҳозларга эга. Уларнинг тажрибаси соғлиқ ва мулкингиз учун хавфни камайтиришга ёрдам беради.

Ушбу маслаҳатлар атроф-муҳитни асраб, хусусий уйингизда асаларилардан хавфсиз қутулишга ёрдам беради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.