Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – прогнозлар
18.12.2024

Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – прогнозлар

Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – прогнозлар

Ўзбекистон томони АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача йиллик қиймати 2027 йилда 14 150 сўм бўлишини, S&P халқаро рейтинг агентлиги эса 15 000 сўмга етишини прогноз қиляпти.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ўзбекистон Марказий банки 17 декабр кунги савдолар учун 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини 12 874 сўм этиб белгилади. Йил бошидан буён сўмнинг Америка валютасига нисбатан қадрсизланиши 4,4 фоизни ташкил этяпти.

2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13 250 сўмдан ҳисобланган. Бу кўрсаткич 2026 йилда 13 725 сўм, 2027 йилда 14 150 сўм бўлиши прогноз қилиняпти.

S&P халқаро рейтинг агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан ўртача курси кейинги йиллар давомида қуйидагича бўлиши мумкин.

  • 2025 йилнинг охирида – 13 650 сўм;
  • 2026 йилнинг охирида – 14 300 сўм;
  • 2027 йилнинг охирида – 15 000 сўм.

Сўмнинг долларга нисбатан курсини аниқ прогноз қилиш жуда мураккаб, чунки бу кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш яхши бўлса, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши секинлашади. Аксинча, мамлакатда инфляция даражаси ошиб кетса, сўмнинг қадри пасаяди. Ташқи савдода экспорт-импорт баланси ҳам миллий валюта қийматининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.