24.02.2025
Нилуфар Усмонова оилавий ҳаётига оид катта сирни ошкор қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Нилуфар Усмонова шу кунларда бўлиб ўтган концерт давомида укасини оммага кўрсатди. У қўшиқчининг отасининг ўғли.
«Бу менинг укам, пастда яна битта укам телефон ушлаб турибди. Бизнинг алоқаларимиз жуда ҳам яхши», — дея таъкидлади хонанда чиқиш давомида.
Унинг тушунтиришича, бу йигит унинг отаси Иброҳим Ҳакимовнинг фарзанди. Қўшиқчи опа-укалар аҳил-иноқ эканини айтиб, мухлисларига уларни таништирган.
Усмонова чиқиши давомида тез орада санъати ишқибозларини янги қўшиқлар билан хурсанд қилишини ҳам қўшимча қилган.