Верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 21–23 февраль кунлари ҳарорат 22 даражага кўтарилади
19.02.2025 (янгиланди 19.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 21–23 февраль кунлари ҳарорат 22 даражага кўтарилади

Об-ҳаво маълумоти: 21–23 февраль кунлари ҳарорат 22 даражага кўтарилади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

image

Ushbi mavsumda Sharm al-Shayxga

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 22 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 23 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-22 февралда 0-5° илиқ, 23 февралда 0-5° совуқ, кундузи 21 февралда 11-16° илиқ, 22 февралда 5-10° илиқ, 23 февралда 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 22 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 21 февралда 15-20° илиқ, 22-23 февралда 13-18° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 21-22 февралда 0-5° илиқ, 23 февралда 0-5° совуқ, кундузи 21 февралда 11-16° илиқ, 22 февралда 5-10° илиқ, 23 февралда 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 21-22 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 23 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21 февралда 2-7° илиқ, 22-23 февралда 3-8° илиқ, кундузи 21 ва 23 февралда 15-20° илиқ, 22 февралда 17-22° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 21-22 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 23 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 21-22 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-22 февралда 0-5° илиқ, 23 февралда 2-7° илиқ, кундузи 21 февралда 12-17° илиқ, 22-23 февралда 15-20° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 21 февралда 5-10° илиқ, 22-23 февралда 7-12° илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.