Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тарас Шевченкодаги гастрономик кўча очилиши 10 октябрга қолдирилди
04.10.2024

Тарас Шевченкодаги гастрономик кўча очилиши 10 октябрга қолдирилди

Тарас Шевченкодаги гастрономик кўча очилиши 10 октябрга қолдирилди
Муаллиф

Миробод тумани ҳокимлиги кечикишни манзарали дарахтлар экилиши билан изоҳлади. Кейин гастрономик кўчани барпо этишнинг иккинчи босқичи бошланади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишларнинг биринчи босқичини якунлаш муддати 10 октябрга кўчирилди. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда мазкур лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш бўйича ишлар кўлами якуний босқичга ўтган.

Қайд этилишича, айни пайтда ҳудудда кўкаламзорлаштириш, яъни яшил зоналарни барпо этиш бўйича ишлар жадал давом этмоқда — аллея бўйлаб 30 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

«Шу муносабат билан Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича биринчи босқич ишлари 10-октабр санасида якунланишини ва шу санадан иккинчи босқич ишларига старт берилишини маълум қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Гастрономик кўча бўйлаб 6 та фото-зона барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган, 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда Wи-Фи тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.

Шунингдек, аҳоли ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида қарийб 3000 квадрат метр пиёдалар йўли барпо этилиб, қатнов йўлининг асосий қисми (2600 квадрат метр) эса табиий гранит тошдан терилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.