РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентнинг қатор ҳудудларида арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилди — манзиллар
12.12.2024

Тошкентнинг қатор ҳудудларида арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилди — манзиллар

Тошкентнинг қатор ҳудудларида арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилди — манзиллар

Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари янги йилни бой дастурхон атрофида қарши олиши, байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказиши учун Тошкентда махсус арзонлаштирилган нархлардаги савдо ярмаркалари ташкил этилди, — дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Манзиллар:

  • Бектемир тумани — Қўйлиқ бозори;
  • Миробод тумани — Миробод бозори;
  • Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз» озиқ-овқат бозори (ТТЗ);
  • Сергели тумани — Сергели озиқ-овқат бозори;
  • Олмазор тумани — Қора-Қамиш озиқ-овқат бозори;
  • Учтепа тумани — «Фарҳод» озиқ-овқат бозори;
  • Шайхонтоҳур тумани — «Эски жува» озиқ-овқат бозори (Чорсу);
  • Яшнобод тумани — «Авиасозлар» озиқ-овқат бозори (Кадйшева);
  • Юнусобод тумани — «Юнусобод» ва «Олой» озиқ-овқат бозорлари;
  • Яккасарой тумани — «Аския» озиқ-овқат бозори;
  • Чилонзор тумани — Чилонзор озиқ-овқат бозори.

Қайд этилишича, ушбу ярмаркаларда сифатли товарларни рақобатбардош нархларда харид қилиш мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.