18.02.2025
Ситора Фармонова турмуш ўртоғи билан тушган видеони эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Актриса Ситора Фармонова айни вақтда чет элда умр йўлдоши билан бирга дам олмоқда. У оилавий видеоларини эълон қилди.
Санъаткор бир қанча вақтдан бери Ўзбекистондан ташқарида истиқомат қилмоқда. У турмуш ўртоғи Дубайда яшашини айтганди.
Жуфтлик айни дамда иссиқ ўлкалардан бирида дам оляпти. Фармонова бу жараёндан бир қанча видеолар жойлаб бораётганини кўриш мумкин.
Жумладан, 17 февраль куни жойланган storyʼда актриса машинада Ботир Қодиров ижросидаги «Ой юзингга» қўшиғини ижро қилиб кетаётганини кўриш мумкин.
Шунингдек, бошқа ҳикояларда у йирик савдо мажмуаларидан бирида сайр қилаётгани кўринган. Бундан ташқари, меҳмонхонадан ҳам видео жойланган.