Снуп Догг итлар билан «Маймунлар сайёраси»нинг қайта ишланган вариантини тайёрламоқда
Рэп ижрочиси Снуп Догг янги лойиҳа устида ишламоқда. Бу «Маймунлар сайёраси»нинг қайта ишланган варианти бўлади, бироқ экранда приматлар ўрнига итлар пайдо бўлади.
«Сюжетни ошкор қила олмайман, лекин ғояни айтишим мумкин. »Маймунлар сайёраси«ни яхши кўраман. Улар кейинги фильмнинг чиқишини жуда узоқ кутишга мажбур қилди мени.
Сизларни куттириб қўймаслик учун шунга ўхшаш бир нарса яратмоқчиман. Лекин тасаввур қилинг, бу сафар маймунлар эмас, итлар бўлади», — деди Снуп Variety нашрига берган интервьюсида.
Рэпер лойиҳа тафсилотларини аниқлаштирмади. «Маймунлар сайёраси» Пер Булнинг шу номдаги романи (1963) асосида яратилган. Машҳур фильмлардан бирини Тим Бертон 2001 йилда суратга олган.
2011 йилда «Сайёра» қайта ишга туширилди: Энди Серкис иштирокидаги трилогия жаҳон бўйлаб 1,67 миллиард доллар йиғди. Франшизанинг сўнгги фильми «Янги салтанат» баҳорда намойиш этилди ва прокат даромади тахминан 400 миллион долларни ташкил этди.