19.04.2025
Тошкент Бухоро ва Самарқандга қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
21 апрель-1 май оралиғида Тошкентдан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига қўшимча «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Темирйўлэкспресс» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
24, 25, 26, 27 апрель кунлари қўшимча қатнови йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши: Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15;
- 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши: Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
Тошкент — Бухоро — Тошкент
21, 22, 28, 29, 30 апрель ва 1 май кунлари қўшимча қатнови йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 778-сонли «Тошкент — Бухоро» йўналиши: Тошкент 06:10 — Бухоро 10:14;
- 777-сонли «Бухоро — Тошкент» йўналиши: Бухоро 17:55 — Тошкент 22:03.