Жанубий Корея ҳақида 20 та қизиқарли факт – ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат
Жанубий Корея – юқори маданият ва ўзига хос тенденциялар мамлакатидир. Корейслар К-попни яхши кўради, смартфонсиз уйдан чиқмайди, доимо овқат ҳақида гапиради ва таътил нима эканини билмайди. Қизиқиб қолдингизми? Унда Жанубий Корея ҳақида энг қизиқарли фактларни билиб олишни таклиф қиламиз. Улар ҳақиқатан ҳам ажабланарли.
Жанубий Кореяда таътил йўқ
Корейслар – дам олишга одатланмаган ҳақиқий меҳнаткашлар, шунинг учун ҳам уларда расмий таътил кунлари йўқ. Бироқ, ходимлар оиласи билан вақт ўтказиш, саёҳатга бориш ёки касал бўлса таътил кунини олиши мумкин.
Ўқитувчи – энг юқори ҳақ тўланадиган касб
Энг ҳурматли касб ҳамдир! Бу қизиқ факт конфуцийчиликдан келиб чиққан бўлиб, у таълимни юксалтиради ва ўқитувчиларни қадрлайди. Аммо Жанубий Кореяда ўқитувчи бўлиш осон эмас: бунинг учун сиз энг яхши таълимга эга бўлишингиз ва сертификат олишингиз керак.
Кореялик аёллар бир ёшли фарзандни дунёга келтиради
Жуда ғаройиб факт! Жанубий Кореяда ёш туғилган пайтдан бошлаб эмас, балки чақалоқ бачадонда пайдо бўлган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Бундан ташқари, бола туғилган кунида эмас, балки “Солнал” – Корея Янги йилида бир ёшга тўлади.
YouTube’да рекорд сонли лайклар соҳиби
Қўшиқчи PSY’нинг “Gangnam style” видеосини 5 миллиарддан ортиқ киши кўрган, 2012 йилда эса у YouTube’да энг кўп кўрилган клип бўлди. Шундан сўнг, ушбу қўшиқ Гиннеснинг рекордлар китобига платформа тарихидаги “рекордли лайклар сони соҳиби” сифатида қайд этилди.
Маҳаллий аҳоли К-поп, дорамалар ва ... президентни ёқтиришади
Жанубий Корея аҳолиси деярли чет эллик машҳурлар ва Голливуд актёрларига қизиқмайди, чунки улар маҳаллий юлдузларнинг мухлислари ҳисобланади. Ҳамма машҳур К-поп гуруҳларини (“BTS”, “Blanc Pink”) тинглайди ва дорамаларни томоша қилади. Президент эса Жанубий Кореянинг энг севимли инсони саналади.
Корейслар кам ухлайди, аммо бу уйқусизликдан эмас
Яқинда ўтказилган тадқиқот бўйича Жанубий Корея аҳолисининг уйқу даражаси энг паст (6 соат) экани маълум бўлди. Бунинг сабаби эса белгиланган иш вақтидан ташқари ихтиёрий равишда ишлаш, шунингдек, имтиҳонларга жуда масъулиятли тайёргарлик кўришдир.
Жанубий Кореяда фақат “ўзиникилар”ни қучоқлашади
“Ўзиникилар” эса энг яқин дўстлар ёки оила аъзолар ҳисобланади. Агар ушбу рўйхатда бўлмасангиз, дарҳол сизга нисбатан оз бўлса-да совуққонлик, масофа сақланган муносабатни ҳис қиласиз. Уларда шахсий чегаралар ҳамма нарсадан устун.
Ҳобби сифатида кеча-ю кундуз харид қилиш
Жанубий Корея бутиклари ва савдо марказларининг аксарияти кеча-ю кундуз очиқ бўлади. Чунки тунги савдо оғир иш кунидан дам олиш ёки айнан йўқ деб ҳисобланадиган таътил деб қабул қилинади.
Ҳаммада смартфон ва гаджетлар бор
Жанубий кореяликларнинг 80% га яқини ҳар хил гаджетларга, ҳеч бўлмаганда смартфонга (ва кўпинча Samsung) эга. Бу дунёдаги энг катта кўрсаткичдир. Шу учун икки ёшли бола мобиль ўйинларга ўйнай олиши ёки ижтимоий тармоқларда видео кўриши ҳеч кимни ажаблантирмайди.
Дастурхон бошида хожатхона мавзуларини муҳокама қилишади
Жанубий Корея аҳолиси ҳатто ресторанда ҳам жуда нозик мавзулар ҳақида гапирлашади. Сеулда қизиқарли диққатга сазовор жойлар – ҳожатхона маданиятига бағишланган кафе ва парк мавжуд.
Онлайн харидларни фақат “Internet Explorer” орқали амалга оширишади
Бу қонунчилик даражасида маҳсулотларни харид қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона браузердир. Аксарият сайтлар ҳам фақат унда кўрсатилади.
Аёллар эрининг фамилиясига ўтмайди
Бу ўтмишдан қолган ва ҳали ҳам қонунлар орқали қўллаб-қувватланади. Аёлларнинг фикрича, қизларнинг фамилияси мустақиллик ва шахсий тенгликни кафолатлайди.
Доимо кимчи ейишади, сожу ичишади
Корейслар кимчини (ферментланган карам) яхши кўради ва уни деярли барча таомларга қўшади. Ушбу таомнинг 200 дан ортиқ тури ишлаб чиқилган ва унга атаб музей қурилган. Энг машҳур ичимлик эса – сожу ёки гуручли ароқ: ёши катта корейслар уни ҳар овқат истеъмол қилишда ичишади.
Пластик операциясиз кун йўқ
Пластик жарроҳликнинг энг юқори даражаси – Жанубий Кореяда. Халқаро хирурглар ассоциацияси маълумотларига кўра ҳар йили миллиондан ортиқ жарроҳлик операциялари амалга оширилади. Лифтинг ва бошқа шу каби операциясига сертификат эса туғилган кун ва бошқа байрамлар учун энг машҳур совға ҳисобланади.
Энди энг “озғин” миллат эмас
Яқин-яқингача Жанубий Кореяда дунёдаги энг озғин одамлар истиқомат қилишади деб ҳисобланарди. Аммо сўнгги маълумотлар корейсларнинг 30% дан ортиғи ортиқча вазндан азият чекаётганини тасдиқлади. Буларнинг бари “хориж” ошхонаси – бургер, пизза ва макаронга бўлган иштиёқ туфайли.
“Пластиксиз” давлат
Жанубий Кореядаги кўчалар шу қадар тозаки, сайёҳлар ўзларини операцион хонада бўлгандек ҳис қилади. Ҳеч қаерда ахлат йўқ, “пластик” сўзи эса деярли ҳақорат сўз сифатида қабул қилинади.
Нархлар юқори, аммо жиноятчилик даражаси паст
Жанубий Корея юқори турмуш даражаси ва маошга эга бўлган мамлакат бўлиб, шубҳасиз у ерда ҳамма нарса анча қиммат. Аммо жиноятчилик даражаси ниҳоятда паст – Жанубий Корея дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири ҳисобланади.
Корейслар инглиз тилини билмайди
Ёки шунчаки бу тилни ўрганишни хоҳлашмайди. Корейслар асосан ўз тилларида (айниқса, кекса авлод) сўзлашади. Агар улар инглиз тилида гапингизни тушунишса ҳам, корейс тилида жавоб беришади.
Кореяликлар овқат “жинниси”
Улар жамоат транспортида кетаётганда озиқ-овқат суратларини томоша қилади, овқатланиш пайтида селфига тушади, ҳатто нотаниш одамлар билан ҳам суҳбатлашганда нима ейишгани ёки нима ейишни хоҳлашлари ҳақида сўрашади. Ҳақиқий “foodie”лар!
Дунёдаги энг ақлли одамлар
Жанубий кореяликларнинг ўртача IQ даражаси 106-108 ни ташкил этади, бу эса уни дунёдаги энг ақлли давлатлардан бири ва илғор Япония билан тенглаштиради. Бунинг учун эса маҳаллий аҳоли ўз таълим тизимига миннатдорлик билдиради.