верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Япониялик таниқли қўшиқчи «Ўзбек маданияти элчиси» этиб тайинланди
07.02.2025

Япониялик таниқли қўшиқчи «Ўзбек маданияти элчиси» этиб тайинланди

Япониялик таниқли қўшиқчи «Ўзбек маданияти элчиси» этиб тайинланди

Япониялик таниқли қўшиқчи ва созанда Машу Комазаки «Ўзбек маданияти элчиси» этиб тайинланди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Япония ўртасида маданий алоқаларни янада кенгайтириш, юрт бой маданий мероси, хусусан миллий мусиқаси ва куйларини кунчиқар мамлакатда кенг тарғиб қилиш мақсадида мамлакат элчихона томонидан Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Мамлакат элчихонаси томонидан Машу Комазакини Япониядаги «Ўзбек маданияти элчиси» этиб тайинлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, япон жамоатчилигини юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан таништиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Комазаки Машуга «Ўзбек маданияти элчиси» кўкрак нишони ва сертификати тантанали равишда топширди.

Элчи «Ўзбек маданияти элчиси» деган мақом биринчи бўлиб Япония фуқаросига берилгани, албатта Ўзбекистон ҳукумати томонидан Япония билан маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг тасдиғи эканлигини таъкидлади. Ушбу юксак мақом Комазаки Машуга Японияда Ўзбекистон маданияти ва санъатини янада тарғиб қилишида кенг имкониятлар очилиши қайд этилди.

Машу Комазаки бундай шарафли мақомни хорижий фуқаролар орасида биринчи бўлиб олганидан бениҳоя бахтли эканлигини билдириб, юксак ишонч учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.