12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 17 март куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.
Миллий жамоамиз ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида 20 март куни Қирғизистонни Тошкентда қабул қилса, 25 мартда эса Эронга қарши сафарда ўйин ўтказади.
Ўзбекистон миллий жамоасининг муҳим ўйинларига барча етакчи легионерлар таклиф этилган. Жумладан, Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва олдинроқ жароҳатидан тузалиб сафга қайтган Остон Ўрунов ҳамда Жалолиддин Машарипов ҳам йиғинга келиб қўшилади.
Бош мураббий Темур Кападзе томонидан йиғинга жалб этилган 25 нафар футболчининг рўйхати билан танишинг:
