Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
30 минг сўмга қорнингиз тўяди: Тошкентдаги «Буюк Истанбул» ресторанига катта шарҳ
24.11.2024

30 минг сўмга қорнингиз тўяди: Тошкентдаги «Буюк Истанбул» ресторанига катта шарҳ

30 минг сўмга қорнингиз тўяди: Тошкентдаги «Буюк Истанбул» ресторанига катта шарҳ
Муаллиф

Турк миллий таомлари тайёрланадиган «Буюк Истанбул» ресторани Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари орасида машҳур ҳисобланади. Бу ерда 30 дан ортиқ турк миллий таомлари пиширилади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Toping.uz муҳаррирлари сўнгги кунларда ўзининг арзон сетлари билан ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтараётган ресторанга бориб, ҳар хил овқатлардан таътиб кўрди. Бу мақолада сиз ресторан ҳақидаги барча ҳақиқатларни билиб оласиз.

Меню

Барча овқатланиш шохобчаларида бўлгани каби бу ерда ҳам официантлар дастлаб менюни қўлингизга тутқазишади. Бир столда неча киши бўлишингизга қараб, ликопча ва қошиқларни олиб келишади.

Менюда кўплаб туркча таомлар билан бир қаторда ўзимизга яхши таниш бўлган шашлик, стейк ва бургерларни ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир бўлимда 3-4 тадан таом номи зикр этилган.

Салатлар

Бу бобда 15 та салат номи келтирилган. Булар руккола розник, стейк ва тулум салатлари, сезар, буратта ҳамда патлижан, гавурдаги, шмак ва оливе кабилардир. Биз юқорида саналга салатларнинг сўнггисидан буюртма бердик.

Ростини айтиш керак, ушбу салат порцияси жуда кичик ва 4 кишилик даврага камида иккита буюртма бериш лозим. Оливенинг порцияси 35 минг сўм эди. Бу нарх бозордаги ўртача нархдан бироз қимматдек туюлди.

Овқатлар

Ресторан менюси етарли даражада таомларга бой. Сиз ўз хоҳиш ва истакларингиздан келиб чиққан ҳолда таъбингизга мос овқатни топа оласиз. Асосан гўштли таомлар кўпроқ деб айтиш мумкин.

Жумладан, рўйхатда пиде, лаҳмажун, донер, искендер, кофте, шиш ва турли стейкларни кўриш мумкин. Уларнинг нархи 60 минг сўмдан 400 минг сўмгача боради. Тайёр бўлиш вақти овқат турига боғлиқ.

Биз қовурма пиде буюртма бердик. Салатдан ҳам олдин ушбу таомни олиб келишди. Пиде жуда тўйимли ва пишлоқ ҳам унга ўзгача маза бағишлайди. Аммо бу овқат энг сўнггиа олиб келингани маъқул, деб ҳисобладик.

Машҳур сетлар

«Буюк Истанбул» ресторанини хўрандалар орасида танитган таом бу албатта тўрттаси биттада акцияси бўлса керак. Бу акция бир неча йилдан бери амал қилиб келади. Сет икки хил нархда: 30 минг ва 48 минг сўм. Уларнинг бирида товуқ гўшти, иккинчисида эса мол гўштидан донер тортилади.

Сетда ясмиқ шўрваси, лаҳмажун, бардак чой ва донер бўлади. Тўғри, уларнинг миқдори анча кам. Лекин бир киши бу овқатларга аниқ тўяди. Шўрва учун қотган нон, лаҳмажун ёнида эса помидор ва лимон билан тортилади.

Юқорида таъкидланганидек, сет овқатлари пидедан кейин олиб келинди. Хамирли овқат еб олганимиз учун иштаҳа бироз бўғилди шекилли донерни тўлиқ тановул қилолмадик. Шўрва ва лаҳмажунга гап бўлиши мумкин эмас, 5 баҳо дейиш мумкин.

Ички майдон

Ушбу ресторанда меҳмонларнинг охири кўринмайди. Доим гавжум бўлади. Шу мақолани тайёрлаш учун борганимизда ҳам икки қаватли ресторанда барча жойлар банд эди. Шу сабабдан ошхона ёнидан ўтиладиган катта залга ҳам жой қилинган экан.

Аммо бу зал телекўрсатувлар суратга олинадиган павильон бўлгани боис тўлиқ қора пардалар билан ёпилган экан. У ерда тоза ҳаво ва ойнадан кўринадиган манзара йўқлиги иштаҳани бироз бўғиб қўйди. Бу залда одамлар камроқ бўлгани эса шовқин бўлмаслигини таъминлади.

Жойлашув

Ресторан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Сайрам 5-тор кўчасида жойлашган. Унинг ёнида Тиин маркет деб номланган супермаркет бор. «Буюк Истанбул»га Буюк Ипак йўли ёки Пушкин метро бекатларидан чиқиб, пиёда етиб олиш мумкин.

Yandex Maps ёхуд Go хизматларидан фойдаланганда эса, ресторан номини ва Сайрам 5-тор кўча 1-уй манзилини киритиш мумкин. Унинг ёнида Анорбанк, туман газ ва иссиқлик таъминоти корхоналари ҳам жойлашган.

Хулоса

«Буюк Истанбул» ресторани Тошкентдаги машҳур турк ошхонаси бўлиб, унда 30 дан ортиқ турли таомлар тақдим этилади. Меню бойлиги, арзон ва мазали сет овқатлари билан ажралиб туради. Айниқса, 30 минг сўмлик тўплам овқатлар меҳмонлар орасида жуда оммалашган. Салатлар, пиде ва донер каби таомлар сифати яхши баҳоланган бўлсада, порциялар баъзи ҳолларда кичик кўринган.

Ресторан ички макони доим гавжум ва меҳмонларга тўла бўлиб, ўзига хос атмосферага эга. Бироқ қўшимча залда тоза ҳавонинг етишмаслиги баъзи меҳмонлар учун ноқулайлик туғдириши мумкин. Ресторан жойлашуви қулай бўлиб, жамоат транспорти ёки пиёда осонгина етиб олиш имконини беради. Умуман олганда, «Буюк Истанбул» мазали таомлар ва қизиқарли акцияларни хуш кўрадиганлар учун яхши танловдир.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.