РУ
O’Z
UZS
/
/
Юлдуз Ражабова туркиялик актёр Эмре Кивилжим билан ишқий муносабатдами? Актриса жавоб берди
22.01.2025

Юлдуз Ражабова туркиялик актёр Эмре Кивилжим билан ишқий муносабатдами? Актриса жавоб берди

Юлдуз Ражабова туркиялик актёр Эмре Кивилжим билан ишқий муносабатдами? Актриса жавоб берди

Актриса Юлдуз Ражабова «Temp FM» радиосига берган интервьюсида «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги партнёри Эмре Кивилжим билан муносабатлари ҳамда ижодидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.

Юлдуз Ражабова турк актёри Эмре Кивилжим билан 2020 йилда «Мендирман Жалолиддин» сериалини суратга олиш жараёнларида танишган эди. Эмре сериалда бош қаҳрамон — Жалолиддинни гавдалантирган, Юлдуз эса Жалолиддиннинг севгилиси — Қутлибекани ижро этганди. Сериал тақдимотидан сўнг турк ва ўзбек ОАВларида Эмре ва Юлдузнинг ҳаётда ҳам бир-бирига нисбатан илиқ муносабатда эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Сериалнинг Тошкентдаги тақдимотида Эмре ва Юлдузнинг нақадар яқин муносабатда экани ошкор бўлди.

2021 йилда Эмре Кивилжим Инстаграм саҳифасига Юлдуз Ражабова билан тушган суратини жойлаб, уни туғилган куни билан табриклади ҳамда «Туғилган кунинг билан, севгилим» деб ёзиб қолдирди. Ушбу пост изоҳига ўзбек шоу-бизнеси вакиллари икки ёшга бахт тилаб, самимий тилакларни ёзиб қолдиришди. Юлдуз ва Эмре бир неча бор турли маданий тадбирларда бирга иштирок этди, жуфтлик мухлисларига Дубай ва Истанбул саёҳатларида ҳам бирга кўриниш берди.

Эмре Кивилжим 2023 йилда журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида «Юлдузга бўлган севгингиз тугадими?» деган саволга «Ишқ битмас, у мозорга қадар», деб жавоб берган эди.

Ўтган вақт ичида Юлдуз Ражабова туркиялик ҳамкасби билан муносабатларига ҳеч қандай изоҳ бермаган. Радиога берган янги интервьюсида эса актриса, аслида, Эмре билан фақат дўстона муносабатда бўлгани, дўстона қучоқлашишларни ОАВ вакиллари нотўғри талқин қилгани ҳақида гапирди.

— Эмре Кивилжим билан ҳамкасб, дўстона муносабатларимизни ОАВ вакиллари муҳаббатга йўйишди. Бизда журналистлар ўзлари ишонган нарса ҳақида гапиришни яхши кўришади. Аслида, биз бир-биримизни лойиҳа билан табриклаб қучоқлашганимиз ва бирга тушган суратларимизни турли ОАВ вакиллари ўз саҳифаларига жойлаганидан сўнг, биз ҳақимизда турли гап-сўзлар тарқалди. Буларнинг барчаси ҳақиқатдан йироқ. Бугунги кунда юрагим бўм-бўш, дейди Юлдуз Ражабова.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.