РУ
O’Z
UZS
/
/
+32 даража иссиқ: 9 апрель кунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
08.04.2025 (янгиланди 08.04.2025)

+32 даража иссиқ: 9 апрель кунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

+32 даража иссиқ: 9 апрель кунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 9 апрель, чоршанба куни Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 27-32° бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 21-26° бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 21-26° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 18-23° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.