Нью-Йоркда Тимоти Шаламенинг «эгизаклари» танлови бўлиб ўтди
Ўнлаб ёшлар Нью-Йоркнинг Вашингтон-Сквер-паркида Тимоти Шаламега ўхшаш кўринишдаги одамлар танловида қатнашиш учун тўпланишди. Тадбирга актёрнинг ўзи ҳам ташриф буюрди.
50 нафар дўстингизни таклиф қилинг ва iPhone 16 Pro ютиб олинг
«Дюна» фильми юлдузи бейсболка ва қора ниқоб кийиб, сездирмасдан икки иштирокчининг ёнига борди ва кутилмаганда улар билан суратга тушди. Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди.
Нью-Йорк полицияси тўпланган одамларга нисбатан кескин чора кўриб, уларнинг бир нечтасини ҳибсга олди. 21 ёшли Майлз Митчелл ғолиб деб эълон қилинди. Соврин жамғармаси 50 долларни ташкил этди.
Шаламе ҳозирда «Марти Суприм» номли биографик фильм суратга олишида банд. У, шунингдек, «Дюна» трилогиясининг учинчи қисмида ҳам пайдо бўлади — «Мессия» фильмининг суратга олиш ишлари 2025 йилнинг ёзида бошланади.