верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Фуқароларга газ ва электр учун компенсация қандай ҳисобланади?
07.04.2025

Фуқароларга газ ва электр учун компенсация қандай ҳисобланади?

Фуқароларга газ ва электр учун компенсация қандай ҳисобланади?

Эндиликда компенсация бир йил давомида ҳар ой бериб борилади.

Аввалроқ жорий йилнинг 1 майидан 2027 йил 1 апрелгача айрим фуқароларга электр ва газ тўловлари учун базавий меъёрдан ошган қисми қоплаб берилиши маълум қилинганди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати газ ва электр учун компенсация қандай ҳисобланишини тушунтирди.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларда нечта киши бўлса, уларнинг биргаликдаги ойлик даромади тенг тақсимланганда 669 минг сўмдан кам чиққан оилаларнинг харажатлари қоплаб берилади. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг эса бир ойлик даромади ҳар бир аъзога тақсимланганида, 1,15 млн сўмдан кам бўлиши керак.

Шунингдек, компенсация иккала реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн сўмдан кам бўлганларга тўланади.

2025 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар сони 746 149 тани ташкил этади.

Компенсация қуйидаги тартибда ажратилади:

  • электр учун — ойига базавий меъёрдан (200 кВт соатдан) ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;
  • газ учун — иситиш мавсумида базавий меъёрдан (500 куб метр) кўп фойдаланилган 250 куб метргача, бошқа даврларда (100 куб метр) эса 150 куб метргача қисмига.

Масалан, бир оила 1 ойда 350 кВт электр энергиясидан фойдаланса, унинг 200 кВти учун 600 сўмдан тўлайди, 201 кВтдан — 350 кВтгача бўлган 150 кВт электр истеъмоли учун эса давлат компенсация беради.

Илгари компенсация фақат қиш мавсумида — ноябрь-февраль ойларида берилган бўлса, жорий йилнинг май ойидан бошлаб ҳар ой қоплаб берилади.

Ҳудудлар ҳокимликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан жорий йилнинг 1-октабригача «маҳалла еттиликлари» томонидан мамлакат бўйича ҳар бир маҳалла кесимида қўшимча рўйхатлар шакллантирилди.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.