верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Январда Ўзбекистонда -20 даражагача совуқ бўлиши мумкин
30.12.2024

Январда Ўзбекистонда -20 даражагача совуқ бўлиши мумкин

Январда Ўзбекистонда -20 даражагача совуқ бўлиши мумкин

Маълум бўлишича, 2025 йил январ ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароитлар кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) хабар берди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Дастлабки прогнозларга кўра, 1-январдан 10-январгача ҳаво ҳарорати кечалари -3...+2°, кундуз кунлари +3...+8° ни ташкил этади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кечаси -3 дан -8° гача совуқ бўлиши мумкин, кундузи ҳарорат 0 дан +5° гача ўзгариб туради.

Кейинчалик ой охиригача ҳарорат кечаси +3...+8° дан -3...-8° гача, шимолда -10...-15° гача; кундузи +10...+15° дан -2...+3° гача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Синоптиклар, шунингдек, кириб келаётган йилнинг биринчи ойи давомида қисқа муддатли -10...-12 даража совуққача, республиканинг шимолида эса -17...-20 даража совуққача бўлишини прогноз қилмоқда.

Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.