наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Карьера ва оила ўртасида балансни сақлаш муҳим». Блогер Барно Бекматова билан интервью
09.11.2024 (янгиланди 09.11.2024)

«Карьера ва оила ўртасида балансни сақлаш муҳим». Блогер Барно Бекматова билан интервью

«Карьера ва оила ўртасида балансни сақлаш муҳим». Блогер Барно Бекматова билан интервью
Муаллиф

Ушбу интервьюда ҳаёти санъат билан чамбарчас боғланган Барно Бекматова билан унинг блогерликка кириш йўли, оила ва иш ўртасидаги балансни сақлашдаги тажрибалари ҳақида суҳбатлашамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Блогерлик фаолиятини бошлашингизга нима туртки бўлган?

Менинг ҳаётим санъат билан бевосита боғлиқ. Болалигимдан Успенский номидаги республика ихтисослашган мусиқа мактабида таҳсил олган. Ундан кейин Бенков номидаги Республика рассомлик коллежини тугадим.

Бир қанча кўргазмаларда қатнашганман, «Юрт келажаги» ижодкор ёшлар кўрик танловида ғолиб бўлганман. Instagram оммалашиб борган пайтларданоқ блог юритишни хоҳлардим, аммо ота-онам рухсат беришмаган.

Турмуш ўртоғим қўлимни сўраганларидан кейин блог юритишимга рухсат берган ва шундан буён мени доим қўллаб-қувватлаб келади. Умр йўлдошим доим «Сени нима хурсанд қилса, шу ишни қилишинг керак», дея далда бериб туради.

BYD компаниясидаги фаолиятингиз ҳақида маълумот берсангиз.

Хитой автомобиль соҳаси гиганти Ўзбекистонда расмий равишда иш бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Мен компанияда 2023 йил 1 июндан бери ишлайман. BYDʼнинг Ўзбекистондаги офиси биринчи ходими ҳисобланаман.

Мен кўп тиллар қатори хитойчани ҳам билганим боис маъмурият мутахассиси вазифасида фаолият олиб бораман. Яъни чет элдан келадиган мутахассислар визасини тайёрлашда кўмаклашаман, регистрация, ҳужжатлаштириш билан шуғулланаман.

Ҳайдовчи сифатида қайси машинани маъқул кўрасиз: бензинда юрадиган ёки электрокар?

Шахсий машинам йўқ, аммо электрокарни маъқул кўраман. Бунга бир қанча сабаблар бор. Улардан асосийлари бундай машиналар экологик тоза, камхарж ва узоқ йил хизмат қиладиган бўлади.

Кундалик ҳаётда ва муҳим қарорлар қабул қилишда жамиятнинг фикри билан қизиқасизми?

Ростини айтсам, мен одамларнинг фикрига умуман қизиқмайман. Лекин бу турмуш ўртоғимни, оиламни қизиқтиргани учун менга ҳам билвосита таъсир қилади.

Карьера ва шахсий ҳаёт ўртасида баланс бўлиши муҳимми? Бу борада қандай тавсиялар бера оласиз?

Албатта, аммо баланс ушлаш жуда ҳам қийин, айниқса, аёл кишига. Ҳар қандай вазиятда сиз учун қайси бири муҳимроқлигини аниқ билсангиз, шунга қараб ечимлар топиб боришингиз мумкин.

Шахсан мен қилиниши керак бўлган ишларни режалаштириб юраман. Бу орқали ҳар бир ишга етарлича вақт ва куч ажратишим мумкин. Фақат бир нарсани унутманг, ўзингизда ўзингиз биттасиз. Шу боис вақтида дам олинг, сиз саломат бўлсангиз, атрофдагилар ҳам хурсанд бўлади.

Блоггингга қизиқадиганлар нимадан бошлаши керак? Топ-3 маслаҳат

  1. Маслаҳат: Ўзингизга йўналиш танланг, нимага қизиқсангиз, нимани хоҳласангиз, шу билан шуғулланинг.
  2. Маслаҳат: Агар бугун ўхшамаса, эртага албатта ўхшайди. Фақат тўхтаб қолманг!
  3. Маслаҳат: Изланиш ўч, янгиликларга эса очиқ бўлинг. Ҳар доим ҳар жойда билим олишдан тўхтаманг.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.