РУ
O’Z
UZS
/
/
Шаҳрам Ғиёсов иккита камар учун рингга чиқади
04.02.2025

Шаҳрам Ғиёсов иккита камар учун рингга чиқади

Шаҳрам Ғиёсов иккита камар учун рингга чиқади

WBA йўналишида ярим ўрта вазн тоифасида мажбурий даъвогар мақомига эга бўлган Шаҳрам Ғиёсов 12 апрель куни бўлиб ўтадиган Эймантас Станионис ва Жейрон Эннис ўртасидаги чемпионлик жангига розилик берди. У бу қарорни кейинчалик ушбу жанг ғолиби билан рингга чиқиш шарти асосида қабул қилган.

The Ring нашрига кўра, WBA ушбу жанг бўйича рухсат берган. WBA қоидаларига мувофиқ, Станионис жамоаси мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга таклиф билан чиққан ва у жангни ўтказишга розилик билдирган.

WBA қарорига биноан, Станионис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби 120 кун ичида Ғиёсовга қарши рингга чиқиши шарт бўлади.

Бундан ташқари, The Ring нашрининг маълумотига кўра, Шаҳрам Ғиёсов ҳам 12 апрель куни Атлантик-Ситида ташкил этиладиган бокс кечасида рингга чиқади. Спортчининг берган маълумотига кўра, унинг бу жангдаги рақиби ҳозирча аниқ эмас.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.