Об-ҳаво маълумоти: 4–6 январь кунлари Ўзбекистонда +12 даража илиқ бўлади


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 4-5 январда 1-6° илиқ, 6 январда 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари


Ҳаво бироз булутли бўлади, 4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 5-6 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 1-6° илиқ, 5 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 6 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ,; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3-8° совуқ, кундузи 4-5 январда 1-6° илиқ, 6 январда 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 4 январда, кечаси ва эрталаб 5 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ кундузи, 4 январда 1-6° илиқ, 5 январда 3-8° илиқ, 6 январда 5-10° илиқ бўлади.
Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 5-6 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ кундузи 4 январда 1-6° илиқ, 5 январда 3-8° илиқ, 6 январда 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 5-6 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4 январда 3-8° илиқ, 5 январда 5-10° илиқ, 6 январда 8-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-5 январда 0-5° илиқ, 6 январда 2-7° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.