РУ
O’Z
UZS
/
/
ЖЧ учун йўлланма. Ўзбекистон жамоаси икки асосий ўйинчидан вақтинча айрилди
15.11.2024 (янгиланди 15.11.2024)

ЖЧ учун йўлланма. Ўзбекистон жамоаси икки асосий ўйинчидан вақтинча айрилди

ЖЧ учун йўлланма. Ўзбекистон жамоаси икки асосий ўйинчидан вақтинча айрилди

Ўзбекистон навбатдаги баҳсни Шимолий Корея вакилларига қарши олиб боради. Учрашув 19 ноябрь куни Лаосда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоасининг етакчилари — Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров жаҳон чемпионати саралашининг кечаги Қатар (2:3) га қарши ўйинида жароҳат олишди.

Шомуродов биринчи тайм ўртасида, Шукуров иккинчи тайм ўртасида алмаштирилди.

Иккала футболчи ҳам, шифокорлар хулосасига кўра, КХДРга қарши ўйинда майдонга туша олмайди, деб ёзди ЎФА матбуот хизмати.

КХДР — Ўзбекистон ўйини 19 ноябрь куни Лаосда бўлиб ўтади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.